Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойга музокарачилар делегацияси етиб борганини маълум қилди
Фото: Saul Loeb/Pool Photo via AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг хабар беришича, Хитойга савдо музокаралари бўйича Америка делегацияси ташриф буюрган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
«Бизнинг ажойиб молиявий жамоамиз Хитойда, у савдода тенг шароитлар ҳақида келишиб олишга уринмоқда. Мен президент Си [Цзиньпин] билан учрашув яқин келажакда ташкиллаштирилишини интиқлик билан кутяпман. Бизда ҳар доим яхши (ажойиб) муносабатлар бўлади!» - дея ёзган Трамп.
Делегацияга АҚШ молия вазири Стивен Мнучин раҳбарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ ҳаракатларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйгани хабар берилганди.