Жаҳон | 10:05 / 04.05.2018
14958
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркиянинг Россия билан битимидан ташвишда эканини яна билдирди

Фото: Михаил Ходаренок/«Газета.Ru»

АҚШ маъмурияти Туркиянинг Россиядан С-400 зенит ракета тизимлари харид қилиши бўйича қароридан ташвишда эканини яна бир бор билдирди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт маълум қилган.

«Биз Туркиянинг С-400 харид қилиши туфайли жиддий ташвишдамиз. НАТО билан келишувларга мувофиқ – Туркия эса альянс аъзоси саналади, - улар фақат НАТО бўйича бошқа ҳамкорларга мос тушувчи қурол ёки бошқа воситаларни сотиб олиши лозим», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек, у АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Уэс Митчелалнинг баёнотига изоҳ беришдан бош тортди. Митчелал Россиядан зенит ракета мажмуаларини харид қилиш Туркиянинг F-35 қирувчиси дастурида иштирок этишига салбий таъсир ўтказиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШнинг таҳдидларига қарамай, С-400 бўйича битимни ёпганини маълум қилди.

Мавзуга оид