Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ва Хитой савдо баҳсини мулоқот орқали ҳал қилиш ниятида
Фото: Global Look Press/ZUMA/Gong Wenbao
Хитой ва АҚШ ўзаро савдо баҳсининг баъзи йўналишлари бўйича бир фикрга келди. Бу ҳақда Reuters «Синьхуа» агентлигига асосан хабар берган.
Аниқлик киритилишича, томонлар қолган масалалар бўйича ҳамон турлича позицияда бўлиб турибди.
«Томонлар савдо мунозараларини мулоқот йўли билан ҳал этишга келишиб олди ва АҚШнинг Хитойга экспортини кенгайтириш борасида фикр алмашди», - дея маълум қилди агентлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга савдо музокаралари бўйича Америка делегацияси ташриф буюрганини маълум қилганди. Делегацияга АҚШ молия вазири Стивен Мнучин раҳбарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
16:48
Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини огоҳлантирди
12:13
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
09:23
Махфий учрашув: Уиткофф Ризо Паҳлавий билан Эрондаги намойишларни муҳокама қилди
22:32 / 13.01.2026