Спорт | 20:47 / 04.05.2018
7046
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Бунёдкор» «Насаф»ни енгиб, пешқадамга етиб олди

Фото: championat.asia

Суперлига 10-турида «Бунёдкор» ўз майдонида «Насаф» билан беллашди.

«Қалдирғочлар» Иброҳимов ва Ғиёсов голлари эвазига рақибни мағлуб этишга муваффақ бўлишди. Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» 19 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «Пахтакор»га етиб олди. Қаторасига 4та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаётган «Насаф» 14 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Суперлига, 10-тур
4 май, Тошкент
Бунёдкор (Тошкент) – Насаф (Қарши) - 2 : 1 
Голлар:
 Иброҳимов (57), Ғиёсов (69) - Темиров (90+2)
Бунёдкор: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акрам Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (с), 9.Шаҳзод Нурматов, 11.Мурод Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (28.Даврон Умиров, 73).
Насаф: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (69.Драган Черан, 45), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 62), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид