10:03 / 05.05.2018
8794

Маккейн саратон билан яна қанча яшашини билмаслигини айтди

Фото: CNN

Америкалик сенатор Жон Маккейннинг маълум қилишича, бош мия саратони билан яна қанча яшашини аниқ билмаяпти.

Бу ҳақда унинг китобидан олинган парчаларда сўз юритилади, улар CNN томонидан эълон қилинди.

«Эҳтимол, менда яна беш йил вақт бордир, балки, онкологиядаги ривожланиш мендаги саратон турини даволашнинг янги усулини очишга имкон берар ва менинг умримни узайтирар. Эҳтимол, сиз шу сўзларни ўқиётган пайтингизда мен дунёдан ўтган бўламан», - дейилади унинг китобида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жон Маккейннинг ичаги жарроҳлик амалиётидан ўтказилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, хабарда айтилишича, сиёсатчи сўнгги ойларда Аризона штатидаги ўз уйида физиотерапиядан ўтмоқда – бу бош мия саратонини даволаш учун талаб этилди. 

 

Top