Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ал-Қудсда АҚШ элчихонасининг йўл белгилари пайдо бўлди
Фото: Reuters
Дональд Трамп томонидан Исроил пойтахти дея тан олинган Ал-Қудсда АҚШ элчихонасининг йўл белгилари пайдо бўлди, келгуси ҳафтадан миссия ўз ишини бошлаши кутилмоқда. DailySabah шу ҳақида хабар берди.
Душанба куни Ал-Қудс мэри Нир Баркат инглиз, яҳудий ва араб тилидаги илк йўл белгисини осди. 14 май куни элчихона Тель-Авивдан Ал-Қудсга расман кўчиб ўтади.
"Бу туш эмас, ҳақиқат, - дейди мэр ўз баёнотида. - Ал-Қудс - яҳудий халқининг мангу пойтахти ва дунё бу фактни эътироф эта бошлади".
Давлат департаменти ходимининг сўзларига кўра, элчихона вақтинча ҳозирда Ал-Қудсда АҚШ консуллигининг бир қисми сифатида иш бошлаган бинода бўлади.
Янги элчихона биноси қурилгунга қадар АҚШ элчиси ва бир неча ходим шу ердаги офисда фаолият юритади. Амалдорнинг сўзларига кўра, АҚШ элчихонасининг доимий жойлашуви ҳануз кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
09:22
Трамп маъмурияти: Миннесотадаги рейдлар якунланди
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
17:59 / 12.02.2026