Жаҳон | 20:09 / 07.05.2018
2584
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофотини топширувчи академия ўзининг тўрт аъзоси истеъфосини қабул қилди

Фото: Getty Images

Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини топширувчи Швед академияси тўрт аъзосининг истеъфосини расман қабул қилди, булар - Лотта Лотасс, Клас Эстергрен, Сара Стридсберг ва Керстин Экман. Svenska Dagbladet газетаси шу ҳақида хабар берди

"Яқин кунларда биз уларнинг истеъфосига доир матбуот релизини тайёрлаймиз. Бу уч киши ва улар билан яна Керстин Экман ҳам бор. У академия ҳаётида анчадан бери иштирок этмади ва биз буни истеъфо учун етарли асос деб ҳисоблаймиз", - дейди Швед академияси доимий котиби вазифасини бажарувчи Андерс Ульссон. 

Яқин вақт ичида янги академиклар сайловлари бўлиб ўтиши керак, бу муассасанинг нормал фаолияти ҳамда Нобель мукофоти совриндорини танлаш жуда учун муҳим.

Ўтган ой Эстергрен, Лотасс ва Стридсберг Академия таркибидан чиқишга доир ариза беришган эди, Экман эса бунга қадар шундай истак билдирган. 

Ўтган жума Швед академияси мукофотни топшириш маросимини 2018 йилдан кейинги йилга кўчиришга қарор қилди, бунга сабаб сифатида унинг аъзолари сони қисқаргани ҳамда бутун дунёда унга бўлган ишонч камайгани келтирилди. 

Швед академиясига 1786 йилда қирол Густав III томонидан швед тили ва адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида асос солинган.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид