Технология | 09:41 / 07.05.2018
7941
1 дақиқада ўқилади

Россияда квант компьютери қачон пайдо бўлиши айтилди

Фото: D-Wave System

Россияда биринчи квант компьютери уч йилдан кейин пайдо бўлиши керак. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, компьютерни яратиш ишлари 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар тугатилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, янги электрон-ҳисоблаш машинасида (ЭҲМ) камида 50 кубит бўлади. Кубит, битдан фарқли равишда, бир вақтнинг ўзида бир неча ҳолатда бўлиши мумкин. Шунинг ҳисобидан иш самарадорлиги ҳам ортади.

Шу билан бирга, квант компьютери шифрларни «бузиб кириши» ва мураккаб махфий сўзларни топиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик физиклар магнит компьютерни яратиш учун биринчи қадамни қўйганлари хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид