ЕИ Украина сабабли Россияга қарши янги санкцияларни кўриб чиқиши мумкин
Евроиттифоқ давлатларининг доимий вакиллари қўмитаси бугун, 8 май куни, Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бу Украина ҳудудий яхлитлигига зарар етказганлик учун рўй беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» йиғилиш кун тартибига таянган ҳолда.
«Украина яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига зарар етказувчи ёки таҳдид қилувчи ҳаракатларга нисбатан чеклов чоралари – янги рўйхатлар», - дейилади кун тартибидаги бандлардан бирида.
Таъкидланишича, доимий вакиллар қўмитаси Европа кенгаши кун тартибига киритилиши мумкин бўлган масалаларни кўриб чиқяпти, бироқ қўмита йиғилишида якуний қарорлар одатда қабул қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваков Россия Украина шарқида «янги лазер қуролидан» фойдаланаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:49 / 10.10.2024
«Биз бу ҳақида гаплашмадик». Зеленский иттифоқчилар билан ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилганини рад этди
22:10 / 10.10.2024
Рус қўшинлари Донбассда илгариламоқда. Таҳлилчилар нима дейди?
13:30 / 10.10.2024
Жануби-Шарқий Европа давлатлари - Зеленскийнинг «тинчлик формуласи» тарафдори
13:20 / 10.10.2024