Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРнинг юқори мансабли вакили Хитойга келди – ОАВ
Фото: Reuters/ Joseph Campbell
Шимолий Кореянинг юқори мансабли вакили Хитойнинг Далянь шаҳрига ташриф билан келди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, телеканал маҳаллий фуқаролардан бири томонидан суратга олинган ёзувни эълон қилган, унда шаҳар бўйлаб бир нечта қора лимузиндан иборат кортеж кетаётганини кўриш мумкин.
Кутилишича, КХДР вакили ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказади. Бу борада бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Японияга КХДР бўйича чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026