Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия, Эрон, КХДР ва Хитой мудофаа тузилмаларига қарши санкциялар киритди
Вашингтон Россия, Эрон, КХДР ва Хитойнинг бир қатор мудофаа тузилмаларига қарши санкциялар киритди. Чекловлар, шунингдек, Туркия, Миср ва БААнинг баъзи ташкилотларини ҳам қамраб олган. АҚШ давлат департаменти бу ҳақдаги хабарни федерал рўйхатда жойлаштирган.
Таъкидланишича, кўрсатилган тузилмалар АҚШнинг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги қонунини бузишда айбланмоқда.
Ҳаммаси бўлиб рўйхатга 28 та тузилма киритилган. АҚШ ҳукумати бу тузилмалар у ёки бу даражада Эрон, Сурия ва Шимолий Кореяга қанотли ёки баллистик ракеталар яратишда ёрдам берган, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
13:06
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
10:45 / 27.06.2026