Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Келишувдан чиқмаймиз». Эрон ва Евроиттифоқ расмий муносабатлар билдиришни бошлади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг ядро келишувдан чиқиш тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди. Руҳоний телемурожаат орқали миллатга юзланиб, ҳукумат ҳар қандай ҳолда ҳам дастурдан оғишмай иш олиб боришини билдирди. Унинг таъкидлашича, Эрон Вашингтон иштирокисиз «бешлик медиатор давлатлар» билан ишлашга тайёр.
Reuters агентлигининг ёзишича, давлат раҳбари мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига шу кунларда Хитой, Россия ва Европа билан музокаралар ўтказиш топшириғини билдирган.
«Эрон сўзида турган, АҚШ эса ҳар доимгидек буни эплай олмади. Биз бугун тарихий тажрибани бошдан кечирдик», дейди Эрон президенти.
Европа ташқи сиёсий масалалар бўйича Олий вакили Федерика Могерини ҳам бир вақтнинг ўзида баёнот билан чиқиш қилди.
«ЕИ ўз манфаатларидан келиб чиқиб қарор қилади. Шунингдек, биз хавфсизлик ва иқтисодий қизиқишларимизни ҳам унутмаймиз», дейди у.
Могерини хоним Самарқанд шаҳрида ўтган халқаро конференцияда ҳам Эрон ядро дастури бўйича келишувни қўллаб-қувватлашини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, булардан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп юқорида қайд этилган келишувдан чиқишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:50
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026