Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Назарбоев ўз атрофига кучли шахсларни тўплашдан қўрқмайди
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев фаол ва истеъдодли етакчи эканини айтиб, унинг ўз атрофида самарали, ёш ва кучли мутахассислар йиға олиш қобилиятини таъкидлаб ўтди.
«Шубҳасиз, Нурсултон Абишевичда мени хурсанд қилган ва ҳайратга солган нарса шуки, у СССР давридаёқ юксак мавқега эришганига қарамай, доимо келажакка интилган одамдир. Бу ажойиб сифат», - деди Путин Қозоғистон президенти телерадиокомплексига берган интервьюсида.
Шунингдек, Россия президентининг таъкидлашича, Назарбоев ўз атрофига кучли одамларни тўплашдан қўрқмайди. «Биринчидан, у ўз атрофига жуда самарали ва ёш одамларни тўплай олади, ҳамда ҳеч қачон кучли одамларни ўзига яқинлаштиришдан қўрқмайди. Бу исталган кучли раҳбарнинг ўзига хос хусусияти», - дея қўшимча қилиб ўтди Россия президенти.
Путин, шунингдек, Назарбоевни фаол ва иқтидорли раҳбар деб атаган.
Мавзуга оид
11:20
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
19:04 / 30.06.2026