Ўзбекистон | 23:53 / 11.05.2018
15878
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир​лиги раҳбариятида тайинлов бўлди

Фото: Mitc.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари​ тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда
Маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги фармонига мувофиқ, Даврон Анварович Исмаилов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

«Шу муносабат билан, 11 май вазирликда тайинлов бўлиб ўтди. Даврон Исмаилов бугунгача вазирликнинг Инвестициялар ва молиявий бошқарув бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ҳам йирик ўзгариш юз берди.

Мавзуга оид