Ўзбекистон | 11:52 / 11.05.2018
35158
3 дақиқада ўқилади

Асака заводи GM глобал платформасидаги барча автомобилларни ўзлаштириши мумкин

GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилинганлигини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда GM Uzbekistan АЖ Жамоатчилик билан ишлаш хизмати хабар берди.

Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати
Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати
Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати

Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга  қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди. 

Текширув General Motors корпорациясининг Жанубий Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондаги мутахассислари томонидан ўтказилди.

Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати

Сертификат “General Motors International” ташкилотининг аудити натижасида топширилди. Сертификат топшириш маросимига GM International компанияси вице-президенти Фил Кинли ташриф буюрди. 

Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати

Сертификатни қўлга киритиш учун 44 та кўрсаткич бўйича талабларга тўла жавоб бериш лозим. Натижалар Асака автомобиль заводи ушбу стандартлар бўйича 100 фоиз талабга жавоб беришини кўрсатди (минимал даража – 95,5%). 

Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнига сифат даражаларини белгилаб берувчи учинчи даражанинг берилиши корхонага GM глобал платформасидаги деярли барча автомобилларни ўзлаштириш имконини беради. 

Сифат даражаларини белгилаб берувчи даража (BIQ) завод ишлаб чиқариш жараёнига GMS’ни жорий этиш даражасига кўра аниқланади. 

Ишлаб чиқаришнинг глобал тизими (GMS) заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда назорат қилиш мақсадида жорий этилган. У 5 асосий омилга бўлинади: ходимларнинг жалб қилиниши, стандартлаштириш, сифатни интеграция қилиш, вазифаларни қисқа муддатларда бажариш, доимий такомиллаштириш.

Caption

Шундай қилиб, заводга жорий этилган GMS глобал ишлаб чиқариш тизими хавфсизлик ва сифатнинг юқори стандартлари ягоналигини таъминлайди ҳамда ишлаб чиқаришга энг яхши услуб, технология ва жараёнлар қўллаш имконини беради.

Caption

 

Мавзуга оид