Bank of America нефть нархи кескин кўтарилиб кетишини тахмин қиляпти
Brent нефтининг нархи бир баррель учун 100 долларга қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда РБК Bank of America Merill Lynch ҳисоботига асосан. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, таклиф ва талаб мувозанатидаги ўзгариши келгуси 18 ой давомида жаҳон бозорида нефть танқислигига олиб келиши мумкин.
2018 йилда нефть танқислиги суткаси 630 минг баррель ва 2019 йилда суткасига 300 минг баррелни ташкил этиши мумкин. Бу Венесуэла нефть саноатидаги кенг кўламли муаммолар, Россия билан ОПEК ўртасида қазиб олишни камайтириш тўғрисидаги келишувлар ва Эрондан экспорт ҳажми камайиши туфайли юз бериши эҳтимолга яқин. Бундай шароитда BofAML 2019 йилнинг иккинчи чорагида Brent нефтининг бир баррели 90 долларга чиқишини прогноз қилмоқда, шунингдек унинг 1 баррель учун 100 долларгача кўтарилиш хавфини ҳам кўрмоқда.
Шу тариқа, BofAML котировкалар 100 долларлик кўрсаткичга қайтишини тахмин қилган биринчи инвестицион банкка айланди, деб таъкидламоқда Bloomberg. Merril Lynch прогнозига кўра, Brent’нинг 2018 йилда ўртача нархи 70 долларни, 2019 йилда эса – 1 баррель учун 75 долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023
Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
23:26 / 15.05.2023
Россия нефтини денгиз орқали ташиш кўрсаткичлари чўққига чиқди — Bloomberg
21:26 / 02.05.2023