Трамп ИШИДнинг беш нафар етакчиси қўлга олинганини эълон қилди
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп ИШИД террорчилик гуруҳининг беш нафар етакчиси муваффақиятли тарзда қўлга олингани ҳақида тарқалган маълумотни тасдиқлади.
«ИШИДнинг энг кўп қидирилувчи беш етакчиси қўлга олинди!», - деб ёзган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Юқори мартабали жангарилар қўлга олингани тўғрисидаги маълумотни Ироқ ва Суриядаги халқаро коалиция вакили, полковник Райан Диллан ҳам тасдиқлади. «Ироқ Roundup амалиёти вақтида ИШИДнинг беш нафар муҳим етакчисини тутди. Бу билан гуруҳга жиддий зарба берилди. Шунингдек, бу Ироқ хавфсизлик кучлари ва Сурия Демократик кучлари ўртасида гуруҳга қарши курашда яқин мувофиқлик бор эканини кўрсатади», - деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ, The New York Times газетаси Ироқ разведкасидаги манбаларга асосан АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари ИШИДнинг беш нафар нуфузли қўмондонини қўлга олиш бўйича муваффақиятли амалиёт ўтказганини хабар берганди. Нашр маълумотларига кўра, уч ойлик амалиётнинг мақсади Сурия ва Туркияда яширинган ИШИД аъзолари бўлган.
Қўлга олинган ИШИД етакчилари орасида тўрт ироқлик ва бир суриялик бор. Улар Суриядаги Дайр-аз-Зор вилоятида ИШИД томонидан назорат қилинадиган ҳудудларни бошқаришда иштирок этган.
Мавзуга оид
11:28
Флоридага “Милтон” тўфони етиб келди – сўнгги тафсилотлар
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
18:30 / 09.10.2024
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00 / 09.10.2024