АҚШ мудофаа вазири Жанубий Корея ТИВ раҳбари билан КХДРни муҳокама қилди

Архив фото/Getty Images
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Кён Ва билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар қилинган.
«Котиб Мэттис ва вазир Кан АҚШ ҳамда Шимолий Корея ўртасида 12 июнь кунига режалаштирилган музокаралар дипломатик келишув тарихий имкониятини тақдим этишидан умид қилмоқда. У эса КХДРнинг бутунлай, текширилувчи ва ортга қайтариб бўлмас ядросизланишини таъминлаб беради», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Сингапурда 12 июнда бўлиб ўтадиган учрашуви Корея уруши якунланганини эълон қилиш билан тугаши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

18:40 / 09.06.2025