Жаҳон | 07:54 / 12.05.2018
31793
1 дақиқада ўқилади

Суриядан отилган ракета Исроилдаги тўйда саросима келтириб чиқарди (видео)

Сурия ҳудудидан Исроил томон отилган ракеталардан бири тўй меҳмонлари орасида саросима келтириб чиқарди. Бу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилди.

Видеода дастлаб ҳаво тревогаси сигнали янграётгани, кейин эса осмонда ракета пайдо бўлганини кўриш мумкин. Шундан кейин келин-куёв ва меҳмонлар тўй ўтаётган жойни шошилинч равишда тарк этишган.

10 май куни Исроил армияси матбуот хизмати Эроннинг Суриядаги кучлари Исроилнинг Голан тепаликларидаги позицияларига 20 тага яқин ракета отганини маълум қилганди. Исроил бунга жавобан Эроннинг позицияларига зарба берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид