Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида йўл ҳаракати қоидасига риоя қилмаслик қотилликка сабаб бўлди
Жорий йилнинг 13 май куни Андижон вилоятида қотиллик содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, вилоятнинг Қўрғонтепа туманида яшовчи Т.О. ўзининг “Лада” русумли автомашинасини Мустақиллик кўчасида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Жалақудуқ тумани яшаган Қ.П. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида унга йўл бермаганлиги учун ўзаро жанжаллашиб Т.О. Қ.П.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Қ.П. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамай вафот этган. Т.О. қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026