Технология | 15:54 / 15.05.2018
33705
1 дақиқада ўқилади

Абонентлар операторни алмаштирганда мобиль рақамларини сақлаб қола оладилар

Фото: KUN.UZ

Президент Шавкат Мирзиёев 14 май куни «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид