Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади
БМТ Хавфсизлик кенгаши 14 май куни тўқнашувлар оқибатида 52 фаластинлик ҳалок бўлган Ғазо сектори ва Исроил чегарасидаги вазият бўйича 15 май куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда журналистларга Буюк Британиянинг БМТдаги доимий вакили Карен Пирс маълум қилди.
“Эртага Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, унда БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Николай Младенов доклад ўқийди. Биз Фаластин-Исроил ихтилофининг барча масалаларини муҳокама қила оламиз, бироқ айни вақтда бўлаётган воқеаларга таъсирга эга бўлган барча ушбу таъсирини вазиятни тинчлатиш ва хунрезликларга чек қўйиш учун қўллаши муҳимроқдир”, деб айтган дипломат.
Йиғилиш ўтказилишини БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзоси ҳисобланган Кувайт сўраган. ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, йиғилиш Тошкент вақти билан соат 19:00га белгиланган. Бу вақтга белгиланган Сомали бўйича учрашув эса кечроққа кўчирилган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026