Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эътиборсиз харидор икки дона пирожка учун 23 минг доллар тўлаб юборди
Хитойнинг Хэнань марказий провинциясидаги Чжэнчжоу шаҳрида яшовчи эркак кўчадаги дўкончалардан бирида буғда пиширилган иккита пирожка-баоцзига Alipay электрон тўлов тизими орқали пул тўлади. Шу билан бирга, у дастурдаги хато туфайли 147 минг юань (23 минг доллар) тўлаб юборди ва буни ўзи ҳам сезмай қолди.
Хитойда шундай гўштли ёки сабзавотли пирожка ўртача 1,5-5 юань атрофида туради. Эркак ҳисоб рақамидан бунчалик катта пул қандай қилиб ечиб олинганини ўзи ҳам тушунмаган. Воқеа Weibo ижтимоий тармоғида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хэ фамилиялик сотувчи даромад бўйича ойлик ҳисоботни тайёрлаётиб, дўконча ҳисобида ортиқча 147 минг юанни аниқлаган. У харидор ҳисобдан тўлов учун баоцзи нархининг ўрнига олти сонли махфий сўзни киритиб юборганини тахмин қилди. Сотувчи бу ҳақда дарҳол раҳбариятга хабар берди ва ўзининг ҳалоллиги учун 5 минг юань (тахминан 800 доллар) билан мукофотланди.
Тез овқатланиш дўкончалари тармоғи раҳбарияти маҳаллий полиция билан боғланди ва рўй берган воқеа ҳақида хабар берди. Шунингдек, сотувчи ОАВга мурожаат қилиб, харидорни излашда ёрдам сўради, сабаби унинг ўзи боғланишга уринмаган. Кейинчалик Alipay компанияси ходимлари у билан боғланиб, хато ҳақида хабар беришди.
Барча пуллар ушбу харидорга ўтган ҳафта маҳаллий полиция бўлинмасида қайтариб берилди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026