Ўзбекистон | 12:10 / 15.05.2018
6842
1 дақиқада ўқилади

Грециянинг Orange2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга ишчи гуруҳ юборади

Грецияга ташриф буюрган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Грециядаги хусусий авиакомпания - Orange2Fly президенти Пантелиос Софианос ва ижрочи директори Иоаннис Папасланис билан учрашди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда халқаро авиация қатновини ривожлантириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  

Orange2Fly - самолётни бошқариш учун экипаж билан ижарага беришни таклиф қилувчи чартер авиакомпания. Авиакомпания SkyGreece Airlines’нинг собиқ ходимлари томонидан 2015 йил сентябрь ойида ташкил этилган.

Авиакомпания президенти Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ўрганишга қизиқиш билдирди. Ишчи гуруҳ Ўзбекистонни ўрганиш учун жўнаб кетади. Туризм бўйича давлат қўмитаси вакиллари, ўз навбатида, бозорни ўрганиш ва Грециядан Ўзбекистонга рейсларни йўлга қўйишда ёрдам беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид