Афғонистонда “Толибон”нинг 300 жангариси йўқ қилинди
Афғонистон ғарбида “Толибон” радикал ҳаракатининг тахминан 300 жангариси йўқ қилинди, жангларда 15 ҳарбий ва 10 нафар полициячи ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали Фарах вилояти губернатори Абдул Босир Салангага асосан.
Толиблар сешанба куни эрталаб Фарах вилоятига ҳужум бошлаб, ҳукумат қўшинлари билан кучли тўқнашувларга киришишди. Tolo News’нинг Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Донишга асосан хабар беришича, ҳужум қилганлар ҳукуматнинг биронта биносини эгаллай олмаган. НАТОнинг мамлакатдаги миссияси қўмондонлиги Афғонистон куч тузилмалари жангчилари Америка ҲҲК кўмагида “Толибон” отрядлари ҳужумини қайтаргани ҳақида маълум қилди.
Вилоят губернатори маълумотларига кўра, ҳужумда ҳаммаси бўлиб қарийб 2 минг жангари иштирок этган.
"Аввалига минг нафар толиб Фарах туманларига ҳужум қилди, биринчи ҳужумдан сўнг уларга яна минг нафар жангари қўшилди", - дея маълум қилган у.
Саланганинг қўшимча қилишича, жанглар давомида “15 ҳарбий, 10 полициячи ва 5 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда толиблар ҳужуми натижасида 30 нафар полициячи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
23:22 / 24.09.2024