Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИҲТнинг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистондан ким иштирок этиши маълум бўлди
2018 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда 2018 йилнинг 18 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этиши элчига расман маълум қилинди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026