Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Туркманистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Туркманистон қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари, жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркманистон ҳудудига киргандан сўнг ва белгиланган манзилга етгунларига қадар, шунингдек, давлат ҳудудида турар жойи ўзгарган ҳолларда турар жойи бўйича миграция хизмати органларида мамлакатга кирган кунини ҳисобламаганда 3 (уч) иш куни ичида рўйхатдан ўтишлари лозим. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туркманистон ҳудудидан транзит ўтувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, агар уларнинг Туркманистонда бўлиш муддатлари кирган кунини ҳисобламаганда 5 кундан ошмаса, фақат миграция назорати постларида рўйхатдан ўтадилар.
Халқаро йўналишларда юк ташиш билан шуғулланувчи ўзбек автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари, агар уларнинг Туркманистонда бўлиш муддатлари 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил этса, фақатгина Туркманистон давлат чегарасидаги миграция назорати постларида аҳоли пунктлари йўналишида, шунингдек, белгиланган манзилларга транспорт-ташиш ишларини амалга оширишда рўйхатдан ўтадилар. Агар уларнинг Туркманистонда бўлиш муддати давлат ҳудудига кириш санасидан бошлаб 5 (беш) кундан ортиб кетса, у ҳолда кириш санасини қўшиб ҳисоблаганда 15 кунгача бўлган муддатга Туркманистон миграция хизмати органларида рўйхатдан ўтадилар.
Мазкур қоидаларни бузганлик учун фуқаролар 1330 манат (380 $) миқдорида молиявий жаримага тортиладилар ҳамда 2 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мамлакатдан депортация қилинадилар.
Қайд этилишича, жамоат жойларида чекиш тақиқланади. Туркманистонга нос (чайналадиган тамаки) олиб кириш тақиқланади (тақиқланган моддалар рўйхатига киради).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Тожикистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Ундан аввал эса ТИВ Қирғизистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025