Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун:
республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан 5 фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилади.
Квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқига тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари эга бўладилар.
Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг бевосита бошлиқлари (командирлари) илтимосномасига асосан тегишли вазирлик томонидан берилади.
5 фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.
Қарор билан 5 фоизли қабул квотаси қуйидагича тақсимланди:
Мудофаа вазирлиги – 44 фоиз; Ички ишлар вазирлиги – 10 фоиз; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 3 фоиз; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1 фоиз; Давлат хавфсизлик хизмати – 30 фоиз; Миллий гвардия – 10 фоиз; Президентнинг хавфсизлик хизмати – 2 фоиз.
Бундан ташқари, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига давлат гранти асосида танловсиз қабул қилинади.
Шунингдек вазирлик ва идораларга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, олдин тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига ўқишга кирган, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандлари учун шартнома пулини тўлаб беришга рухсат берилди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

18:16 / 13.06.2025
Қашқадарёдан Қорақалпоғистонгача: “Teach for Uzbekistan” таълимда нималарни ўзгартира олади?

11:26 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?

16:00 / 03.06.2025
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси

15:31 / 03.06.2025