Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШ Ливияда юз берган ишларни КХДР билан такрорлашни истамайди
Америка Қўшма Штатлари бир неча йиллар аввал Ливияда Муаммар Қаззофий билан юз бергани каби Шимолий Кореяда ҳукуматни ағдариш ниятида эмас. Бу ҳақда НАТО Бош котиби билан Вашингтонда учрашган АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берган.
"Ливия модели - Шимолий Корея ҳақида мулоҳаза қилганимиздан фарқ қилади. У ерда Қаззофини ҳукуматда қолиши бўйича музокара бўлмаганди", дейди АҚШ етакчиси.
АҚШ давлати раҳбарининг сўзларига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан, унинг ҳукумат тепасида қолиб, мамлакатни бундан кейин ҳам бошқариши бўйича келишувлар амалга оширилиши кутилмоқда.
"Унинг давлати жуда ҳам бой мамлакатлардан бирига айланади. Улар жуда меҳнаткаш халқ", дея Трамп КХДР денуклеаризация жараёнига шама қилган.
АҚШ президенти Ким Чен Ин тинч йўл билан ядровий қуроллардан воз кечса, Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаззофига тақдим этилмаган кафолат унга туҳфа этилишини маълум қилди.