Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки билан истиқболли битимлар имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штаб-квартирасида ҳам бўлди. Давлат раҳбарини Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким кутиб олди, деб хабар беради Президентнинг Матбуот хизмати.
"Бугунги кунда Ўзбекистон ва мазкур банк ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган. 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27 та муҳим лойиҳа киритилган", дейилади хабарда.
Учрашув чоғида боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимлар имзолангани айтилмоқда.
Музокарада янги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди.
Мавзуга оид
10:01 / 17.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
12:17 / 09.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди
12:39 / 26.08.2025