Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядаги ёрдам дастурини тўхтатди – ОАВ
АҚШ ҳукумати Сурия шимоли-ғарбидаги ёрдам дастурини тўхтатди. Бу ҳақда CBS News манбага асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳар йили «маҳаллий жамиятни барқарорлаштириш» ва бу минтақада «мустақил жамият ҳамда ОАВни қўллаб-қувватлаш» учун маблағлар ажратган.
Таъкидланишича, Европа мамлакатлари АҚШнинг қароридан хабардор этилган.
Шу билан бирга, телеканал экспертлари АҚШнинг минтақадан эҳтимолий чиқиб кетишидан хавфсирашмоқда. Уларнинг фикрича, бу бошқа давлатларни Суриядаги ўз иштирокини «қайта ўйлаб кўришга» мажбурлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги кимёвий ҳужумларга Россия айбдор эканини маълум қилганди.