Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Англия Кубоги финалида «Челси» билан «Манчестер Юнайтед» беллашади
Бугун «Уэмбли» стадионида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Англия Кубоги учун баҳс юритишади.
«Аристократлар» Англия чемпионатини 5-ўринда якунладилар, демак Антонио Конте шогирдларини 2018/19 мавсумида Чемпионлар Лигасида кўрмаймиз. «Манчестер Юнайтед» эса 2-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.
Англия Кубоги жорий мавсумида «кўклар» «Норвич»ни пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Кейин «Ньюкасл» (3:0), «Ҳалл» (4:0), «Лестер» (2:1) ва «Саутҳемптон»ни (2:0) мағлуб этишди.
«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогида барча 5та ўйинида ғалаба қозонди. Рақиблар орасида энг кучлиси «Тоттенҳэм» эди. Жозе Моуриньо шогирдлари унга қарши ўйинда иродали ғалабага эришдилар.
«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда икки марта бир-бири билан дуч келди. Лондонда «кўклар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» 2:1 ҳисобида ютди.
Бу жамоаларнинг сўнгги 10та ўйинида «Челси» 5 марта, «Манчестер Юнайтед» 2 марта ғалаба қозонган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган.
Тахминий таркиблар:
Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кэйҳилл, Рюдигер, Канте, Фабрегас, Мозес, Алонсо, Виллиан, Азар, Мората.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи, Смоллинг, Джонс, Матич, Погба, Валенсия, Янг, Лингард, Санчес, Лукаку.
Англия Кубоги финали
19 май, Лондон, «Уэмбли» стадиони
«Челси» – «Манчестер Юнайтед»
Ўйиннинг бошланиш вақти: 21:15
Ҳакам: Майкл Оливер (Англия)
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026