Жамият | 13:42 / 19.05.2018
20855
1 дақиқада ўқилади
Энди “Андижон - Тошкент” поездига тош отишди
Жорий йилнинг 18 май куни номаълум шахс Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида “Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи йўловчи поездининг ойнасига тош отиши натижасида вагон ойнаси дарз кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида йўловчи поезди ойнасига Янги ҳаёт МФЙда яшовчи 57 ёшли Х.Д. тош отганлиги аниқланиб ушланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Афросиёб” тезюрар поездига яна тош отишган, ИИВ баёнот билан чиққани хабар берилганди.
Сўнг орадан бир кун ўтиб, “Афросиёб” тезюрар поездига тош отган шахс аниқланди.
Мавзуга оид
11:50
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
15:53 / 08.10.2024
Андижонда “Оникс” анҳорга тушиб кетди
20:33 / 07.10.2024