Ўзбекистон | 14:20 / 19.05.2018
5890
1 дақиқада ўқилади

Киевда Ўзбекистон - Украина иқтисодий форуми бўлиб ўтади 

Фото: UkrNews24

Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан 2018 йилнинг 6 июнь куни Киев шаҳрида “Ўзбекистон ва Украина: иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида Ўзбекистон-Украина иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Форум доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан тўқимачилик, пойабзал-чарм, электр техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш маҳсулотлари, кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.

Бу форумда иштирок этиш учун икки мамлакат бизнес вакиллари ва Ўзбекистоннинг Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, Украинанинг Львов, Запорожье, Харьков, Суми, Херсон ва Киев областлари маъмуриятлари раҳбарлари таклиф қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид