Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: «Қиз боланинг кулгиси, ҳаётдан розилиги - оиланинг бахти»
Давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ўтган йилги ташрифи чоғида Андижон тумани Хакан қишлоғида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
«Milana teхtilе» масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 миллиард сўм ўз маблағи ва «Алоқабанк» вилоят филиалидан олинган 2 миллиард сўм кредит эвазига уч қаватли бино реконструкция қилиниб, Туркия ва Хитойдан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.
Бугунги кунда корхонада аёллар ва болалар учун 20 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Тумандаги 200 нафардан ортиқ қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрнига эга бўлди.
Давлат раҳбари корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди.
Сизларнинг кўзларингизни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Қиз боланинг кулгиси, ҳаётдан розилиги - оиланинг бахти, деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти мисолида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури концепцияси билан танишгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
19:35 / 28.03.2026
Андижондаги яширин дори цехларидан 10 млрд сўмлик қалбаки дорилар мусодара қилинди
16:36 / 21.03.2026