Спорт | 18:52 / 19.05.2018
7374
1 дақиқада ўқилади

Росавиация ЖЧ-2018 иштирокчи шаҳарлари узра парвозларни чеклади

Фото: РИА Новости/Рамиль Ситдиков

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида Росавиация мусобақани ўзида қабул қилувчи шаҳарлар узра парвозларни чеклайди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар берди.

«Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилувчи шаҳарлар, шунингдек, жамоалар дам олиш базалари ва машғулот майдончалари узра ҳаво ҳудудидаги хавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида, Россия Транспорт вазирлигининг тегишли буйруқлари билан қўшимча тақиқ зоналари ва парвозларни чеклаш зоналари ўрнатилди», - дея хабар берган идора матбуот хизмати.

Авиакомпанияларга чекловларга тушган ҳудудлар узра парвозни амалга ошириш учун махсус рухсатнома талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина президенти иқтисодий инқироз туфайли жаҳон чемпионатига бора олмаслиги маълум қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид