Афғонистонда бизнес-жет ҳалокатга учради
Ҳиндистондан учган самолёт Москва йўналишида ҳаракат қилган. Унинг бортида жами 6 киши бўлган. Самолёт ёқилғи тўлдириш учун қўниш Тошкентга тўхтаб ўтиши керак бўлган.
РФ фуқаролик самолётлари давлат реестрида рўйхатга олинган Falcon 10 самолёти 20 январ куни кечқурун, Афғонистон ҳаво кенгликларида бўлганида алоқага чиқмай қўйган ва радарлар экранларидан йўқолган. Бу ҳақда Росавиация матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши бўлган (икки йўловчи ва экипажнинг тўрт аъзоси).
«Самолёт „Атлетик Групп“ МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли бўлган. Ҳаво кемаси Гая (Ҳиндистон) — Тошкент (Ўзбекистон) — Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер санитар рейсини амалга ошираётган бўлган», — дея аниқлик киритган агентлик.
Учувчилар 20 январ куни соат 19:05 да Кўлоб шаҳрига шошилинч қўнмоқчилиги, сўнгра соат 19:19 да биринчи ва 19:29 да иккинчи двигатели ишдан чиққанини хабар қилишга улгурган.
Росавиацияда аниқлик киритишларича, самолёт парвозининг бошланғич нуқтаси Таиланддаги Утапао аэропорти бўлган.
Росавиация ҳодиса юзасидан Афғонистон ва Тожикистон расмийлари билан алоқада бўлиб турганини маълум қилган. «Ҳаво кемасини қидириш ишлари олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилган идора.
Pajhwok News агентлиги маълумотига кўра, самолёт Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги тоғли ҳудудда қулаб тушган. ТАСС оператив хизматларга таяниб хабар беришича, унинг бортида икки россиялик бўлган. Агентлик манбаларига кўра, ҳодисага бирданига икки двигател ҳам ишдан чиққани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
14:35 / 19.01.2025
Йўловчилари тириклайин ёниб кетган авиаҳалокат – Саудияда содир бўлган ҳодиса тарихи
20:31 / 17.01.2025
АҚШ Афғонистоннинг музлатилган активларини тақиқдан чиқармади
13:45 / 17.01.2025
Ўзбекистон ва Миср Афғонистондаги вазият юзасидан учрашув ўтказди
18:38 / 15.01.2025