Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Росавиация» Россиянинг 11та аэропортига парвозлар тақиқини 13-марта узайтирди
Фото: Reuters
«Росавиация» Россиянинг маркази ва жанубидаги 11та аэропортга парвозлар бўйича тақиқ чораларини 13-марта, бу сафар 19 майга қадар узайтирди.
«Россиянинг 11та аэропортида парвозларни вақтинча чеклаш 2022 йил 19 май, Москва вақти билан соат 03:45 гача (Тошкент вақти билан 05:45 - таҳ.) узайтирилди. Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-Дон, Симферопол ва Элиста аэропортларига рейслар вақтинча чекланди», дейилади агентлик баёнотида.
Ушбу шаҳарларга йўловчиларни ташишни ташкил қилиш учун авиакомпанияларга Сочи, Волгоград, Минералние Води, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Қайд этилишича, Россиядаги қолган аэропортлар одатий режимда ишлаяпти.
Россия ҳудудида парвозларни чеклаш «Росавиация» агентлиги томонидан 24 февралда, Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланган куни киритилган эди.
Мавзуга оид
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
09:31 / 08.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб қатор авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
10:03 / 07.01.2026