Хитой ва АҚШ савдо урушига йўл қўймасликка келишиб олди
Хитой ва АҚШ савдо уруши олиб бормаслик ва ўзаро бож тўловлари киритишни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ Вашингтондаги музокаралар натижаларига кўра маълум қилди.
“Бўлиб ўтган савдо-иқтисодий маслаҳатлашувларнинг асосий натижаси томонлар савдо уруши олиб бормаслик ва ўзаро бож тўловлари киритишни тўхтатишга келишиб олишгани бўлди”, деб маълум қилган Лю Хэ журналистларга.
Унинг таъкидлашича, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги азалий савдо-иқтисодий баҳсларни ҳал қилиш учун кўп вақт талаб этилади. “Келгусида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш давомида янги қийинчилик ва зиддиятлар юзага келиши мумкин, бироқ биз босиқлик кўрсатиб, мулоқотни қўллаб-қувватлашимиз ва муаммоларни унумли ҳал қилишимиз керак”, деб қўшимча қилган Хитой вакили.
Вашингтонда 17-18 май кунлари АҚШ ва Хитой савдо делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Унинг якунига кўра томонлар АҚШнинг Хитой билан савдодаги савдо дефицитини қисқартиришга, Хитойга АҚШнинг маҳсулотлари ва хизматлари экспортини кўпайтиришга келишиб олишди.
Мавзуга оид
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
22:33 / 07.10.2024