Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириши мумкин
Британия парламенти вакиллар палатасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси Буюк Британия ҳукуматини санкциялар рўйхатига Россия амалдорлари билан алоқадор бўлган кўпроқ шахсларни киритишга чақирди. Бу ҳақда «Буюк Британияда Россия коррупцияси» бўйича ҳисоботда айтилади, деб хабар беряпти РИА «Новости».
Парламентарийларнинг фикрича, Британия ҳукумати Россия раҳбарияти билан алоқадор бўлган шахслар активларини жойлаштиришга қарши курашни ўзининг устувор вазифасига айлантириши керак, шунингдек, санкцияларнинг ўзини кучайтириши лозим.
«Биз ҳукуматни Кремль билан алоқадор бўлган янада кўпроқ шахсларга нисбатан санкция жорий этишга чақирамиз. Бунда санкциялар ва пул ювишга қарши кураш тўғрисидаги қонунларда ёзиб қўйилган ваколатлардан фойдаланиш даркор. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишларига масъул бўлган шахсларга қарши санкциялар жорий этиш зарурати бор», - дейилади ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати Россиядан келаётган «ифлос пуллар» бўйича шикоят қилганди.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026