Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон тижоратда товарларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилади
Электрон тижоратда товарларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилади. Бу президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига иловада назарда тутилган.
Spot’нинг ёзишича, йил охиригача электрон тижорат ҳужжатларида юк ҳужжатлари расмийлаштирувини соддалаштирадиган тартиб ишлаб чиқилади ва татбиқ этилади.
Хусусан, электрон савдо орқали харид қилинадиган ва сотиладиган товарларни божхона расмийлаштируви ҳамда декларациялаш тартиби соддалашади. Шунингдек, бу экспорт ёки импорт қилинган маҳсулотлар учун ҳам амал қилади.
Тегишли ҳужжат 2019 йил 1 январгача тайёр бўлиши керак. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернет-дўконлар учун логистика инфратузилмасини яратишга хусусий бизнес жалб этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026