Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ойни забт этишни бошлади
Хитой Chang'e 4 ой миссияси билан алоқа қилиш учун мўлжалланган Queqiao коинот қурилмасини Ернинг табиий йўлдоши томон учирди. Миссиянинг ўзи кейинроқ амалга оширилади.
Қурилма 21 май эрталаб Сичан космодромидан Long March 4C ракетасида учирилди. Оғирлиги 425 кг келадиган, S- ва X-диапазондаги частоталарда ишловчи узаткичлар билан жиҳозланган қурилма Ойнинг қоронғи томонида, Ер-Ой тизимининг L2 Лагранж нуқтасида (сайёрамиздан 455 минг км узоқликда) жойлашиб, ярим йил синовдан ўтади.
Queqiao алоқа учун Ойнинг тескари томонида жойлашадиган ровердан фойдаланмоқчи. Аввал луноходлар Ойнинг фақат бизга кўринувчи томонига жўнатилган. Қурилма синови муваффақиятли ўтса, унда Chang'e 4 миссияси 2018 йилдаёқ амалга оширилиши мумкин.
Queqiao узаткичлардан ташқари, ўз бортида 30 мегагерцдан пастроқ частотадаги тўлқинларни қайд қилишга мўлжалланган нидерланд антеннаси ва Хитойнинг лазер акслантирувчисини ҳам олиб юради. Акслантирувчи қурилма ва Ердаги станция ўртасидаги масофани ўлчашга мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026