«Сиёсий шармандалик». Трамп Ким Чен Ин билан учрашув борасида иккиланмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнга режалаштирилган саммит бўйича хавотирда. Бу ҳақда The New York Times вазиятдан хабардор манбаларга асосан маълум қилди.
Газета маълумотларига кўра, Трамп учрашув сиёсий шармандалик билан якунланиши мумкин эканидан хавотирда, ҳамда ўз ёрдамчиларидан бу борада қандай қадам қўйиш кераклиги лозимлигини сўрамоқда. АҚШ президенти Пхеньяннинг саммитдан воз кечишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларидан ҳам ҳайратга тушган.
Бундан ташқари, Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга қўнғироқ қилиб, КХДРнинг сўнгги баёнотлари нега аввал айтилган сўзларга мос келмаётгани билан қизиққан.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар президентининг маслаҳатчилари Трамп мўлжалланаётган саммитга жуда катта қизиқиш билдираётганидан ташвишдалар. Шунингдек, улар президентнинг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича хабардорлик даражасига ишончлари комил эмас.
Бироқ, газетанинг қайд этишича, Трамп ҳозиргача Ким Чен Ин билан учрашувдан бутунлай воз кечиш хоҳишида эканини билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик сенатор КХДРга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
20:44 / 04.10.2024
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
14:33 / 10.09.2024