Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада 37 нафар мактаб ўқувчиси газдан заҳарланиб шифохонага тушди
Николаев (Украина)да 37 нафар бола заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилди, уларнинг икки нафари интенсив терапия бўлимига жойлаштирилди. ТАСС ахборот агентлиги Николаев вилояти маъмурияти берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"6-сонли мактабда номаълум модда таъсирида заҳарланиш натижасида 37 нафар бола шифохоналарга жойлаштирилди, улардан 2 нафари жонлантириш бўлимида бўлиб, аҳволи ўртача оғирликда", - деди агентлик манбаси. Унинг сўзларига кўра, болаларда йўтал, томоқ қуриши, кўз ёшланиши, кўнгил айниши, бош айланиши кузатилган. Маъмурият раҳбари ўринбосари Евгений Шевченконинг маълум қилишича, айни дамда болалар ҳаётига жиддий хавф йўқ.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматига кўра, "ўткир ҳидли номаълум аэрозоль сепилгандан кейин 400 нафарга яқин ўқувчи эвакуация қилинган". Ўқув муассасаси ҳудудида кимёвий-радиологик лаборатория мутахассислари иш олиб боришмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум газ мактабнинг иккинчи қаватида сепилган. "Модда "Черемуха" баллонидаги кўздан ёш сиздирувчи газга ўхшамоқда. Шундай бўлса-да, биз мутахассислар хулосасини кутяпмиз", - дейишди канцелярияда.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026