Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегаралар бўйича музокара ўтказди
2018 йилнинг 14-20 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган топографик-геодезия дала ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни 2018 йилга мўлжалланган Режа жадвали асосида давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Таъкидланишича, музокаралар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтган. Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026