Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларига янги қўмондон тайинланиши мумкин
Фото: Reuters
АҚШ қуролли кучлари генерал-лейтенанти Скотт Миллер АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларига қўмондон этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг номи ошкор қилинмаган вакилларига иқтибос келтирган ҳолда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Пентагоннинг махсус амалиётлари бирлашган қўмондонлигига раҳбарлик қилувчи Миллер АҚШ Афғонистонда олиб бораётган 17 йиллик уруш давомида ғарбий коалиция кучларининг Афғонистондаги тўққизинчи америкалик қўмондони бўлади. Пентагон Миллер тайинлангани расман эълон қилингунгача изоҳлар беришни истамаяпти.
Миллернинг хизмат рўйхатида АҚШ қуролли кучларининг Сомали, Афғонистон ва Ироқдаги махфий амалиётлари бор ва у шахсан ўзи ушбу амалиётларга бошчилик қилган. Миллернинг айнан шу жанговар тажрибаси унинг янги лавозимга тайинланишига сабаб бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Миллер қатъий ҳаракатлар тарафдори ҳисобланади. Айни вақтда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларига генерал Жон Николсон қўмондонлик қилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026
Трамп маъмурияти Гренландияни 700 миллиард долларга сотиб олмоқчи
20:27 / 14.01.2026