Ўзбекистон | 11:18 / 22.05.2018
17886
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Skype, WhatsApp ва Viber иши тикланди 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда иштирок этаётган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, «Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиев Ўзбекистонда Skype, WhatsApp, Viber овозли иловалар иши тикланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, республикада Skype оммавий мессенжеридан тахминан 3-4 йилдан бери фойдаланиш имкони йўқ эди. Бунга нима сабаб бўлгани борасида расмий хабар ҳам берилмаган. Шунингдек, сўнгги пайтларда WhatsApp ва Viber билан ҳам муаммолар пайдо бўлганди.

Аввалроқ, «Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерини ишлаб чиқишни музлатиб қўйгани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид