Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубадаги авиаҳалокат қурбонлари сони ошди
18 майда Гавана – Ольгин йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётиб, ҳалокатга учраган Boeing 737-200 самолёти фожиасида омон қолган уч аёлдан бири шифохонада олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Шу тариқа, авиаҳалокат қурбонларининг умумий сони 111 кишига етди.
Хабар қилинишича, гап Кубанинг 23 ёшли фуқароси бўлган Греттель Ландрове ҳақида боряпти. Унинг ўлими ҳақидаги хабар давлат ОАВ томонидан эълон қилинган.
Авиаҳалокатда омон қолган бошқа икки аёл ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда. Бу ҳақда улар самолёт қулаганидан сўнг олиб кетилган шифохона бош шифокори маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Куба раҳбарига ҳамдардлик билдирганди.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:10 / 12.06.2026