Жаҳон | 09:46 / 22.05.2018
90907
1 дақиқада ўқилади

Кўчада вафот этган ливанлик гадой аёл миллионер бўлиб чиқди

Фото: Facebook/@aliisknews

Ливан полицияси Байрут кўчасида юрак хуружидан вафот этган 52 ёшли Фотима Отманни аниқлади. Унинг ёнидан ҳисоб рақамида 1,7 млрд Ливан фунти (1,1 млн доллар) бўлган омонат дафтарчаси топилган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри маълум қилди. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, аёл Ливандаги фуқаролик уруши вақтида жароҳат олган ва танаси қисман фалажланиб қолган. Маълум қилинишича, аёл 20 йил давомида гадойчилик билан шуғулланиб, ижарага олинган машина ичида яшаган. Машина текширилганда унинг ичидан 5 млн фунт (3 минг доллар) топилган.

Полиция аёлнинг жасадини яқинларига топширган. Аёлнинг яқинлари у тўплаган пул миқдоридан “ёқаларини тишлашган”.

Фото: Arab News

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид