Спорт | 18:34 / 22.05.2018
5310
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик шаҳзода терма жамоа қарзларини тўлаб беради

Саудия Арабистони тахти вориси, шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон мамлакатда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга жазм қилди, деб хабар беради Arab News.

У Саудия Арабистони чемпионатидаги барча клубларнинг хорижий футболчилар олдидаги қарзлари, шунингдек, федерациянинг терма жамоа футболчилари олдидаги барча қарзларини тўлаб беришга қарор қилган.

Бундан ташқари, ички чемпионат ўйинларида ишлаган хорижий ҳакамлар олдидаги қарзлар ҳам шаҳзода маблағлари ҳисобига тўлиқ узилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, беғараз ёрдам миқдори 340 миллион долларни ташкил қилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид